Чирчиқлик фуқаро уйида ноқонуний қурол ва пичоқлар сақлагани аниқланди
Crime
−
17:24 242 1 minute
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйидан ноқонуний сақланаётган 2 дона қурол ва 4 та турли кўринишдаги ўткир тиғли пичоқ топилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг учинчи босқичи доирасида аниқланган. Маърифат маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда, қўлбола усулда ясалган, порох ёрдамида ўқ узишга мўлжалланган қурол ҳамда Испанияда ишлаб чиқарилган “Shadow Ming” русумли, 5,5 калибрли пневматик қурол топилган.
Бундан ташқари, хонадондан 4 та турли кўринишдаги ўткир тиғли пичоқ ҳам аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Пахтакор ва Шароф Рашидов туманларида патронлар, ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний сақлаб келган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All