Бекободда фуқароларни Умрага юборишни ваъда қилиб, 4,8 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Crime

−

image

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида тўрт нафар фуқарони Умра зиёратига ноқонуний юборишни ваъда қилиб, 4,8 минг доллар талаб қилган хусусий ўқув маркази раҳбарининг укаси ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 1992 йилда туғилган хусусий ўқув маркази раҳбари Бекобод шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқародан тўрт кишини Умра зиёратига юбориш эвазига 4 минг 800 доллар талаб қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ўқув маркази раҳбарининг 1995 йилда туғилган укаси фуқародан 2 минг долларни аванс сифатида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий, Наманган ва Фарғона вилоятларида фуқароларни Умра зиёратига ноқонуний юборишни ваъда қилиб, улардан пул олган уч киши ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends