“Долзарб 40 кунлик”да қўлга олинганларга ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
17 Май
372552023 йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида Ниёз Ибодов исмли шахс товламачиликда айбланиб, қўлга олинганди. Унга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбасига таяниб хабар берди.
1954 йилда туғилган Ниёз Ибодов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми билан айбланганди. Ўша вақтда у билан бирга яна 8 нафар шахс қўлга олинганди.
Ниёз Ибодовга Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
“Жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2023 йил 17 декабрдан бошлаб ҳисоблансин. Ибодовнинг эҳтиёт чораси аслича қамоқда қолдирилсин”, дейилади QALAMPIR.UZ таҳририятига келиб тушган ҳужжатда.
Шунингдек, Ниёз Ибодов “Навоий автосавдо” МЧЖ таъсисчиси экани аниқланган.
Ибодовдан ташқари яна бир неча шахсларга ҳам ҳукм ўқилган.
Хусусан, Баҳодир Султоновга Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. У Жиноят кодексининг 34-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган. У бундан олдин бир неча маротаба судлангани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Зики Эскишаҳар” лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь