Тошкентда яна бир қатор жиноятларни содир этган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Пойтахтда ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб 40 кунлик”и доирасида бир қатор жиноятларни содир этган шахслар ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Ушбу шахслар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тарзида жалб этилган: 

1. 1988 йилда туғилган Исломов Отабек Шуҳратович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси товламачилик; 168-моддаси фирибгарлик);

2. 1988 йилда туғилган Салимбеков Азамат Авазжонович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

3. 1988 йилда туғилган Миноваров Шуҳрат Акбарович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик, 168-модда фирибгарлик);

4.1992 йилда туғилган Миноваров Шавкат Акбарович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);

5. 1977 йилда туғилган Уразов Марат Пулатович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисми, кўп миқдорда фирибгарлик);

6. 1992 йилда туғилган Исахунов Абдуқодир Тоҳир ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми, безорилик, 168-моддаси фирибгарлик).

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 Telegram рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади пойтахт ИИББ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 12 декабрь куни Тошкент шаҳрида "Долзарб 40 кунлик" тадбири доирасида 103 нафар шахс қўлга олингани маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент жиноятлар Долзарб қирқ кунлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made