“Долзарб қирқ кунлик” доирасида қўлга тушган яна уч кишига суд ҳукми ўқилди

3-саҳифа

image

Тошкентда “Долзарб қирқ кунлик” тадбирлари доирасида қўлга олиниб,  жиноят иши қўзғатилган яна уч кишига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди. 

  1. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 15 апрель кунидаги ҳукми билан 1987 йилда туғилган Азлархон Ботирович Мухамеджанов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик) 2-қисми “а”, “в” бандлари билан айбли деб топилиб, беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
  2. Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг 6 май кунидаги ҳукмига кўра, 1993 йилда туғилган Суннатилла Чориевич Холмуродов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “е” банди билан айбли деб топилиб, етти йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
  3. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 8 май кунидаги ҳукмига кўра, 1993 йилда туғилган Умиджон Бахтиёр ўғли Ўринов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик)2-қисми “б”, “в” бандлари, 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш)2-қисми “б”, “в” бандлари билан айбли деб  топилиб, олти йил ўн бир ой йигирма саккиз кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Долзарб қирқ кунлик” тадбирлари доирасида қўлга олинган Ниёз Ибодов, Баҳодир Султонов ва “Зики Эскишаҳар” лақаби билан танилган Лутфулла Умаров, шунингдек, Алибек Файзиев ва Олимжон Амоновга суд ҳукми ўқилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд ҳукми Долзарб қирқ кунлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made