“Долзарб қирқ кунлик” доирасида қўлга олинган яна икки кишига суд ҳукми ўқилди

3-саҳифа

image

Тошкентда “Долзарб қирқ кунлик” тадбирлари доирасида қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилган яна икки кишига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг 24 апрелдаги ҳукмига кўра, 1985 йилда туғилган Файзиев Алибек Шахруллоевич Жиноят кодексининг 28,246-моддаси (контрабанда) 2-қисми ва 25,273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан айбли деб топилган.

Суд томонидан унга нисбатан 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг 14 майдаги ҳукмига кўра, 1990 йилда туғилган Амонов Олимжон Шуҳратович Жиноят кодексининг 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми “а” банди билан айбли деб  топилган.

Суд томонидан унга нисбатан 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Долзарб қирқ кунлик” тадбирлари доирасида қўлга олинган Ниёз Ибодов, Баҳодир Султонов ва “Зики Эскишаҳар” лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Долзарб қирқ кунлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг