Тошкентда яна беш киши жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди
3-саҳифа
−
20 Декабрь 2023
10671Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Долзарб қирқ кунлик” тадбирлари доирасида яна беш киши бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланиб, ушланди. Бу ҳақда бугун, 20 декабрь куни шаҳар ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича, қуйидаги шахслар қўлга олинган:
1. 1985 йилда туғилган Файзиев Алибек Шахруллоевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми);
2. 1987 йилда туғилган Нурматов Азиз Набиджанович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
3. 1990 йилда туғилган Амонов Олимжон Шухратович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми);
4. 1992 йилда туғилган Қодиров Боҳодир Акмал ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси (безорилик);
5. 1992 йилда туғилган Исмоилов Бобур Ботир ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси (безорилик);
Билдирилишича, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳам “Долзарб 40 кунлик” доирасида бир қатор жиноятларни содир этган шахслар ушланганди. Тошкент шаҳар ИИББ оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланаётган шахслар қидирилаётгани ҳақида эълон берди. Уларнинг орасида Рустам Умаров исмли шахс ҳам бор эди ва у кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушланди.