Тошкентда терговдан қочиб юрган шахс ушланди
Жамият
−
19 Декабрь 2023
12353Аввалроқ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланаётган шахслар қидирилаётгани ҳақида эълон берганди. Уларнинг орасида Рустам Умаров исмли шахс ҳам бор эди ва у кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ маълум қилди.
“Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қидирувдаги Р.Умаров ушланди. Бефарқ бўлмаган барча фуқароларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, дейилади хабарда.
Гумон қилинувчилар:
- 1990 йилда туғилган Акромжон Абдуллаев Бахтиёрович
- 1995 йилда туғилган Тохиржон Паттаев Хакимбой ўғлининг қидируви давом этмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсларни кўрсангиз ёки улар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 98-364-02-03 Telegram рақамига хабар беришингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади пойтахт ИИББ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 декабрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб 40 кунлик”и доирасида бир қатор жиноятларни содир этган шахслар ушланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь