“7,4 млрд сўм ўмарилган”. Тошкентдаги йўл ўтказгич ўпирилиши бўйича ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
04 август 9006 4 дақиқа
Жорий йилнинг 12 март куни Тошкент шаҳридаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмаси атрофидаги янги туннель йўлида тиргак деворнинг бир қисми қисман ўпирилиб тушган эди. Мазкур иш бўйича 6 киши судланиб, уларга нисабатан суд ҳукми ўқилди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.
Ҳужжатда келтирилишича, ушбу иш доирасида 6 киши судланган. Хусусан, “Ўзйўлкўприк кластерининг Тошкент вилояти филиали” давлат муассасаси 12-туркумли умумий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмал Муродов, “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДМ директор ўринбосари – бош муҳандиси Санжар Маннонов, Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДМ муҳандислик техник назорат ва бажарилган ишларни қабул қилиш бўлими бош мутахассиси Зафар Шораҳмедов, “Ўзйўлкўприк кластерининг Тошкент вилояти филиали” ДМ ишлар бўлими иш бошқарувчиси Абдумутал Исропилов, “Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ 1-сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш бўлими лойиҳа бош муҳандиси Нуршод Мавлонов ва “Гранд нур йўл қурилиш” МЧЖ директори Обид Одилов судга жалб қилинган.
Маълум бўлишича, улар ўзаро тил бириктириб, жами 7 млрд 377 млн сўм миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Оқибатида 12 март куни йўл ўтказгич таянч деворининг бир қисми қулаб тушган.
Ҳужжатда келтирилишича, ҳукуматнинг 2022 йил 24 мартдаги қарорида Тошкент ҳалқа йўлининг Темур Малик кўчасидан ўтган бир қисмини ҳамда ушбу йўлдаги йўл ўтказгични реконструкция қилиш ва янгисини қуриш белгиланган. Шу мақсадда “Ўзйўлкўприк кластерининг Тошкент вилояти филиали” ДМ ва “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДМ ўртасида 1-босқич учун 2024 йил январь ойида қиймати 118 млрд 996 млн сўмлик, 2024 йил август ойида қўшимча келишувлар билан 94 млрд 15 млн сўмлик пудрат шартномалари тузилган.
Мазкур объектда 4 та монолит бетон таянч деворларининг остки қисмидаги пойдевор, таянч деворлари, ер ишлари, қайта кўмиш ишлари, устки асос қатлами ва таянч деворларининг ташқи безак ишлари билан жами 6 млрд 177 млн сўмлик яроқсиз қурилиш ишлари амалга оширилган. Шунингдек, 433 млн сўмлик базальт геосетка ва 766 млн сўмлик қум-шағал аралашмасини ётқизиш ишлари эса амалда бажарилмаган ҳолда бажарилган ишлар далолатномасига киритилган.
Жорий йилнинг 31 июль куни ушбу иш Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилган. Суд мажлисида Акмал Муродов, Санжар Маннонов, Зафар Шораҳмедов, Нуршод Мавлонов ва Обид Одилов айбига иқрор бўлмаган. Абдумутал Исропилов эса ўзига нисбатан эълон қилинган айбловга қисман иқрорлигини билдирган.
Суд ҳукмига кўра:
Акмал Муродов – Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а", "в” бандлари билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил 1 йил муддатга моддий ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 310 баравари, яъни 116 млн 250 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Санжар Маннонов – Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми "а", "в” бандлари билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил 1 йил муддатга моддий ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 310 баравари, яъни 116 млн 250 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Зафар Шораҳмедов – Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а", "в” бандлари билан айбдор деб топилган. Унга ҳам узил-кесил 1 йил муддатга моддий ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 310 баравари, яъни 116 млн 250 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Абдумутал Исропилов – Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а", "в” бандлари билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил 1 йил муддатга моддий ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 310 баравари, яъни 116 млн 250 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Нуршод Мавлонов – Жиноят кодексининг 28, 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил 1 йил муддатга моддий ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 290,5 баравари, яъни 108 млн 937 минг 500 сўм миқдорида жарима жазоси қолдирилган.
Обид Одилов – Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 209-моддаси 2-қисми “а", "в” бандлари билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 310 баравари, яъни 116 млн 250 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, ҳукм қонуний кучга киргач, Бош прокуратура депозит ҳисоб рақамига жорий йил 23 апрель куни топширилган 4 трлн 197 млрд 776 млн 4 сўм, 1 млрд 199 млн 927 минг 541 сўм ва 1 млрд 980 минг сўм пул маблағи давлат фойдасига ўтказилиши белгиланган.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август