Туз ва уксусли сувда оғизни чайса, коронавирус “ўлади”ми?

Фойдали

image
Андижонда 14 кишида коронавирус аниқландими? north_east

Андижонда 14 кишида коронавирус аниқландими?

Ижтимоий тармоқларда коронавирусга алоқадор турли хил хабарлар тарқалмоқда.  Уларнинг баъзилари ҳақиқат бўлса, яна айримлари эса ҳақиқатдан бутунлай йироқ. Хусусан, “Коронавирус ўпкага ўтишидан аввал, томоқда 4 кунгача сақланиб туради, шу пайтда йўтал ва томоқ оғриқ бошланади. Агар шу даврда кўп сув ичилса, туз ва уксусли сувда томоқ чайқалса, вирус йўқолади” мазмунидаги хабар ҳозирда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги бу усуллар касалликни даволамаслиги, балки салбий оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлишини маълум қилди.

Таъкидланишича, коронавирус инфекциясига хос клиник белгилардан бири қуруқ йўтал хисобланади. Оғиз бўшлиғини доимо хўллаб туриш организм учун жуда фойдали. Чунки оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватдан иборат бўлиб, суюқлик ичиши хисобига доимо нам холатда бўлиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ташқи мухитдан таъсир қилаётган микроорганизмлардан, шу жумладан коронавирусдан химоя қиладиган қобиқ сифатида таъсир кўрсатади.

Туз ва уксусли сув юқорида айтиб ўтилганидек, оғиз шиллиқ қавати бутунлигини бузулишига ва оқибатда турли-хил касалликларни оғиз орқали юқишига олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни соат 06:00 да қайд этилди. Ушбу вирусни юқтириб олган бемор – олий тоифали шифокор  11 март куни Франциядан қайтган бўлган. Айни вақтда ушбувирусни юқтириб олган беморлар сони 8 нафарга етди. 

Маълумот учун, дунё бўйича 182 609 киши коронавирусга чалинган. Шундан, 7171 нафар бемор вафот этган, 79 883 нафар бемор хасталикдан фориғ бўлган.

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус инфекция

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг