Коронавирус юқтирмаслик учун нималар қилиш керак?
Фойдали
−
15 Март 2020
18190Аввалроқ, Франциядан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги фуқароларга коронавирусни юқтирмаслик учун амал қилиш керак бўлган тавсияларни эслатиб ўтди
Коронавирусдан сақланиш учун ҳар бир фуқаро қуйидаги тавсияларга амал қилиши керак:
• аввало чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг!
• зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!
• қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!
• фаразандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!
• юз-кўзингизни нотоза қўл билан ушламанг!
• уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!
• одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!
• шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!
• овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурулган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!
• иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!
Энг асосийси шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!
Агарда сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 71 276-49-66 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди. Вирус Франциядан келган Ўзбекистон фуқаросида аниқланди. Аёлнинг оила аъзолари ва у билан бир рейсда келганлар карантинга олинишин маълум қилинди.
Маълумот учун, сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 156 740 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 5839 нафари вафот этган, 75 935 нафари касалликдан фориғ бўлган.