Коронавирус юқтириб олган ўзбекистонлик аёл олий тоифали шифокор бўлган
Жамият
−
15 Март 2020
52758Хабарингиз бор, бугун, 15 март куни Ўзбекистонда илк бор коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Вирус юқтирган ўзбекистонлик аёл ҳозирда карантинга олинган.
Аёл 11 март куни Франциядан қайтган. 14 март куни эса шифохонага мурожаат қилган. Коронавирус юқтирган аёл олий тоифали шифокор бўлиб, ўзида вирус аломатларини сезиши билан Вирусология институтига мурожаат қилган.
Аёл билан бир рейсда Париж-Тошкент йўналишида 45 киши йўловчи бўлган. Уларнинг ярмидан кўпи чет эл фуқароси бўлгани, транзит орқали Ўзбекистондан учиб ўтган айтилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасида ўтган брифингда Бош вазир Абдулла Ариповнинг қайд этишича, аёл билан алоқада бўлганлар, самолётдаги бошқа йўловчилар ва қариндошлари, жами 150 киши изоляцияга олинган. Улар орасида унинг яқин қариндошлари 9 кишини ташкил этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 156 740 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 5839 нафари вафот этган, 75 935 нафари касалликдан фориғ бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь