Тўй ўтказиш талабини бузганда, жаримани қайси тараф тўлайди: қудаларми?

Жамият

image
Тўй ўтказиш тартибини бузганлар 11 миллион сўмгача жаримага тортилади north_east

Тўй ўтказиш тартибини бузганлар 11 миллион сўмгача жаримага тортилади

Аввалроқ, Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун маъқуллангани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи нормалар билан тўлдирилмоқда.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси вақтида сенатор Азамат Зиё Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги қодексга киритилаётган ўзгаришларга мувофиқ жавобгар бўлувчи “фуқаро” ва “мансабдор шахс” тушунчаси ноаниқ бўлиб қолганини таъкидлади. 

“Бизда ошхона, бар бор. Ёки менинг бир майдоним бор. Унинг оти йўқ. У тўйхона ҳам, ресторан ҳам, кафе ҳам эмас. Мен 500 нафар одам чақираман. Лекин бу нормаларга тушмайман. Чунки судда қонун рол ўйнайди. Унинг учун тўйхона, кафе ёки рестораннинг мансабдор шахси бўлишим керак”, деб Азамат Зиё Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоевга юзланди.

“Бу нарса ўша 192-1-модданинг ўзида кўзда тутилган. Бу ўша тадбирни ташкил қиладиган фуқаро. Ўша фуқаро тўйхона ва ресторан билан шартнома тузган бўлади. Шартноманинг бир томони фуқаро, иккинчиси тўйхона, рестораннинг мансабдор шахси бўлади. У шартномани имзолаганда ўша мажбуриятни олади.

Шунингдек, оилавий тадбирлар ўтказилаётганда ҳокимият томонидан рўйхатга олинаётганда фақатгина тўйхона, ресторан ва кафе бўлсагина рухсат берилади. Шунинг учун бу қонуннинг ижросида муаммо чиқмайди”, деди Эркин Гадоев.

Айни шу саволга Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам қўшимча қилди.

“Биринчидан, фуқаролар деганда диспозициясида шу маросимни ўтказувчи шахс дейиляпти. Яъни, бу ерда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Тадбирни ўтказувчи шахс жавобгарликка тортилади.

Тўйхона, кафе, ресторан дейилганда биринчидан бу фаолиятни тартибга солувчи Сенат ва Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланган нзомда шундай кетган. Иккинчидан, бизда кафе, ресторан билан боғлиқ 75-қарор билан тасдиқланган қоидалар бор. Ўша қоидаларда кафе нима, ресторан нима ҳаммасига ани тариф берилган. Йўқ мен бу учтасига тушмайман, бошқача хизмат кўрсатадиган жой дейдиган бўлсак, функционал жиҳатдан барибир ўша қоидалар ичида ёзилганларга тушади”, деб қўшимча қилди Адлия вазири.


Мақола муаллифи

Теглар

жарима тўй

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг