Туркманистон Президенти ҳам Тошкентга келди
Жамият
−
09 Ноябрь 2023
4640Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида қатнашиш учун Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам етиб келди.
Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган.
Қисқа суҳбатдан сўнг, Олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган мазкур саммитда иштирок этиш учун Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар Тошкентга етиб келган. Бундан ташқари, Туркиядан ўзга ҳеч бир мамлакат томонидан тан олинмаган Шимолий Кипр Турк Республикаси (ШКТР) президенти Эрсин Татар ҳам саммитда қатнашиш учун Ўзбекистонга келган.