Жапаров рафиқаси ҳамроҳлигида Тошкентга етиб келди
Жамият
−
08 Ноябрь 2023
8305Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров рафиқаси Айгул Жапарова ҳамроҳлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган. Шундан сўнг Жапаров ва рафиқаси ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетган.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида иштирок этиш учун бунга қадар, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ва Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар пойтахтга етиб келган.