Туркияга юборилган Ўзбекистон ФВВ ходимлари қутқарув ишларини бошлади
Жамият
−
07 Февраль 2023
12931Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳудудда асосан 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилади.
Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан ўзбекистонлик фуқароларни табиий офат ҳудудларидан хавфсиз жойларга кўчириш ва Ўзбекистонга олиб келишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 3-6-февраль кунлари Каҳраманмараш шаҳрида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида эркин кураш бўйича халқаро мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси Туркия томони билан ҳамкорликда Анқарадаги таълим марказига вақтинчалик жойлаштирилган ва уларнинг Ўзбекистонга қайтариш масалалари ишлаб чиқилмоқда.\
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида ва Суриянинг бир қанча вилоятида 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Кейинроқ Туркияда яна 7,7 магнитудали зилзила юз берди. Қўшни Сурияда эса ҳалок бўлганлар сони 1444 нафарни ташкил этиб, 3530 киши яраланган эди.
LiveБарчаси