Туркиянинг Қаҳрамонмарашида яна кучли зилзила содир бўлди
Олам
−
23 Март 2023
43074Бугун, 23 март куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 5,3 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) хабар берди.
Зилзила Москва вақти билан 14:19 да қайд этилган. Зилзила эпимаркази Гўксун туманида жойлашган. Тўрт дақиқадан сўнг яна 4 магнитудали силкиниш қайд этилган. AFAD раҳбари Юнус Сезернинг сўзларига кўра, мутахассислар янги зилзила зонасида ишламоқда, оқибатларини ўрганмоқда.
Айни пайтда аҳолидан вайроналар ва қурбонлар борлиги ҳақида маълумотлар келиб тушмаган. Гўксун тумани маъмурияти раҳбари Ҳусайн Ойдин журналистларга маълум қилишича, округдаги дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, ҳеч қандай фавқулодда ҳолат ва вайроналар қайд этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали иккита вайронкор зилзила содир бўлди. Ер қимирлашлари ва минглаб ерости силкинишлари республиканинг 11 вилояти ва қўшни мамлакатларда сезилган бўлиб, улардан Сурия энг кўп жабр кўрган. Туркияда қурбонлар сони 50 мингдан ошди. Туркияга етказилган табиий офатдан жами зарар, БМТ прогнозларига кўра, 100 миллиард доллардан ошиши мумкин.