Туркиядаги зилзилада ўзбекистонлик ҳам қурбон бўлди

Жамият

image

Туркиядаги рўй берган зилзилада бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна 4 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. 

Қайд этилишича, бугун, 7 февраль куни (Тошкент вақти билан) соат 10:00 ҳолатига кўра, зилзила оқибатида Малатья провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.  

“Ташқи ишлар вазирлиги марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигини билдиради”, дейилади хабарда. 

Бундан ташқари, тўрт нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган. Маълум қилинишича, уларни топиш бўйича тезкор қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда. 

“Ҳозирда зилзила оқибатида зарар кўрган фуқароларимизга тегишли ёрдам кўрсатиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси қошида 24 соат фаолият юритадиган штаб ташкил этилган бўлиб, унга қуйидаги рақам орқали мурожаат қилиш мумкин +90-538-035-85-34”, дейилади ТИВ расмий баёнотида. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида ва Суриянинг бир қанча вилоятида 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Кейинроқ Туркияда яна 7,7 магнитудали зилзила юз берди. Мамлакатда қурбонлар 3 минг 381 кишини ташкил этмоқда. Яраланганлар эса 20 минг 426 нафарга етган. Қўшни Сурияда эса ҳалок бўлганлар сони 1444 нафарни ташкил этиб, 3530 киши яраланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made