Туркия Италиядан расмий равишда кечирим сўрашни талаб қиляпти 

Олам

image

Италия Бош вазири Марио Драги Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған ҳақида гапиргандан сўнг, Туркия Италиянинг Leonardo компаниясидан ўқув вертолётларини сотиб олиш бўйича 70 миллион евролик шартномани тўхтатди. Бу ҳақда "la Repubblica" хабар берган.  

Хабарда айтилишича, Туркия расмийлари Ҳукуматдан расмий равишда кечирим сўрашни талаб қилмоқда. 

"Римдан жавоб келгунча, Туркия Ҳукумати таҳдид қилувчи сигналларни узатишни бошлади", дейилган баёнотда. 

Аввалроқ, Италия Бош вазири Марио Драги Европа Комиссияси раҳбари Урсуле фон дер Ляйеннинг ўриндиғи билан боғлиқ вазиятдан кейин Туркия раҳбари Эрдўғанни танқид қилган эди. Драги, шунингдек, Эрдўғанни диктатор деб атаганди.  

Сўнг, Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғанни диктатор деб атаган Италия Бош вазири Марио Драгининг сўзларига жавоб қайтарганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Италия

Баҳолаганлар

408

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг