Эрдўған билан учрашувда Еврокомиссия раисига ўриндиқ берилмади

Олам

0:00
0:00
download

Европа Комиссияси раҳбари Урсуле фон дер Ляйенга Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Европа Кенгаши Президенти Шарл Мишель билан учрашувда стул этишмади. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар бермоқда.

Интернетда айланаётган видеода сиёсатчилар залга кираётгани, сўнг Эрдўған ва Мишель байроқлар фонида зарҳал стулларга ўтиргани, фон дер Ляйен эса тик тургани акс этган.

Натижада, фон дер Ляйен дипломатик протоколда пастроқ ўзидан мақомга эга бўлган Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг қаршисидаги диванга ўтирган.

Яшиллар фракциясидаги Европа Парламентининг аъзоси Сергей Лагодинский ушбу воқеа видеосини Twitter’га жойлаштирди. 

“Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги муносабатлар бундай бўлмаслиги керак”, деб ёзади у.

Яна бир парламент аъзоси Софи ин'т Велд бу ҳолат тасодиф эмас, балки атайин қилинган деб тахмин қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

403

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг