Туркия Эрдўғанни диктатор деб атаган Италия Бош вазирига жавоб қайтарди

Олам 10895
image
-

Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғанни диктатор деб атаган Италия Бош вазири Марио Драгининг сўзларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўзининг Twitter саҳифасида ёзган.

Чавушўғли Анқара Италия бош вазирининг популистик риторикаси ва унинг Туркия президенти ҳақидаги қўпол баёнотларини қатъиян қоралаётганини таъкидлади. Вазирнинг сўзларига кўра, Эрдўған сайловлар натижасида ўз лавозимини эгаллаган.

Қайд этилишича, Италия Бош вазири матбуот анжумани давомида Туркия раҳбарини диктатор сифатида тавсифлаган, шу билан бирга у билан ҳамкорлик зарурлигини таъкидлаган. Шунингдек, у бундай дикторлар билан муносабатларда тўғри мувозанатни сақлаш кераклигини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия Бош вазири Марио Драги Матбуот анжуманида Туркия раҳбари ҳақидаги саволга жавоб бераётиб, уни диктатор деб атагандии.

“Сиз билан ҳамкорлик қилиши керак бўлган бу диктаторларга ўз позициянгизни тасдиқлаш учун очиқчасига гапиришингиз керак. Шунингдек, мамлакатингиз манфаатлари йўлида ҳамкорлик қилишга тайёр бўлинг. Тўғри мувозанатни топиш керак”, деганди Драги.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 457
Рейтинг: 2.9
t
×