Тўқаев Иқтисодиёт вазирини алмаштирди

Олам

image

Аввалроқ, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири лавозимида ишлаб келган Нурлан Байбазаровни лавозимидан озод қилгани хабар қилинганди. Унинг ўрнига Серик Жумангаринни тайинлади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

Президент фармонига биноан, Жумангарин илгари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Қайд этилишича, у аввал ҳам Бош вазир ўринбосари сифатида фаолият юритган, бироқ бир вақтнинг ўзида Миллий иқтисодиёт  вазирлигини бошқармаган. Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси – Мажлиснинг иқтисодий ислоҳотлар ва минтақавий ривожланиш қўмитаси йиғилишида Жумангарин номзоди ушбу лавозимга маъқулланган.

Нурлан Байбазаровнинг эса нима сабабдан ишдан олингани ва эндиликда қандайдир лавозимга тайинланиши ҳозирча маълум эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Серик Жумангарин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг