Трампнинг Ғазони эгаллаш ғояси ортидан Миср фавқулодда араб саммитини чақирди

Олам

image

Миср кеча, 9 февраль куни Қоҳирада Араб Лигаси саммитига мезбонлик қилишини билдирди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

Билдирилишича, 27 февраль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп фаластинликларни Ғазо секторидан кўчириш таклифидан сўнг “янги ва хавфли ўзгаришлар”ни муҳокама қилиш учун арабларнинг фавқулодда саммитига мезбонлик қилади.

Ўтган ҳафта Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан Оқ уйда ўтказилган учрашувда Трампнинг таклифи Вашингтоннинг асосий иттифоқчилари бўлмиш Миср, Иордания ва Саудия Арабистони каби араб дунёсини ғазаблантирди.

Трампнинг Ғазони эгаллаш ғоясини дунё қандай қабул қилди? north_east

Трампнинг Ғазони эгаллаш ғоясини дунё қандай қабул қилди?

Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ҳам, Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II ҳам Трампнинг 1,8 миллион фаластинликни Ғазодан кўчириш ва АҚШни анклавга эгалик қилиш ҳақидаги чақириғини рад этишди, бироқ Трамп улар охир-оқибат буни қабул қилишларини даъво қилмоқда.

Миср Ташқи ишлар вазирлигидан берилган баёнотда, охирги кунларда араб мамлакатларида бўлиб ўтган энг юқори даражадаги музокаралар (хусусан, Фаластин масаласи учун янги ва хавфли ўзгаришларни муҳокама қилиш учун саммитни ўтказишни сўраган Фаластин давлати билан ҳам) ортидан Қоҳирада Араб Лигаси саммитига мезбонлик қилишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Президент Дональд Трамп томонидан таклиф этилган ва кенг қораланган Ғазо аҳолисини кўчириш режасидан сўнг февраль ойининг ўрталарида Яқин Шарққа ташриф буюриши кутилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Миср Қоҳира Фаластин Ғазо Араб Лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг