Трамп Ғазони эгаллаш таклифи ортидан бош дипломатини Яқин Шарққа юборади

Олам

image

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Президент Дональд Трамп томонидан таклиф этилган ва кенг қораланган Ғазо аҳолисини кўчириш режасидан сўнг февраль ойининг ўрталарида Яқин Шарққа ташриф буюради. Бу ҳақда  “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, Рубио 2025 йилнинг 13-18 февраль кунлари Мюнхен хавфсизлик конференциясига, шунингдек, Исроил, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар ва Саудия Арабистонига ташриф буюради.

АҚШ расмийсининг таъкидлашича, Рубио ташриф давомида Ғазодаги вазиятни муҳокама қилади, шунингдек, Трампнинг минтақа статус-квосини ўзгартиришга қаратилган ёндашувини давом эттиради.

“Статус-кво давом этолмайди. Бу гўё бир хил жараён: ювиш, чайқаш ва қайта такрорлаш. Бу одатий ҳолатга айланади ва одамлар ҳаёт шундай кечиши керак деб ўйлай бошлайди. Президент Трамп ва Марко Рубио бунга қўшилмайди, улар вазиятни ўзгартириши мумкин”, дейди расмий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трампнинг фаластинликларни Ғазодан зўравонликдан қўрқмасдан яшашлари мумкин бўлган жойларга доимий равишда кўчириш ғояси доирасида Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац мамлакат армиясига Ғазо аҳолисига Фаластин ҳудудини ихтиёрий равишда тарк этиш ва уларни қабул қилишга тайёр бўлган исталган мамлакатга жўнаб кетиш имконини берувчи режа ишлаб чиқишни топширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг