Трамп суд жараёни кейинги йилга қолдирилганидан шикоят қилди
Олам
−
29 Август 2023
2627АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Колумбия округи Федерал судининг Капитолийга ҳужум бўйича суд жараёнини 2024 йил 4 мартга кўчириш ҳақидаги қарори устидан шикоят қилишини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзда.
Айтиш жоизки, кеча, 28 август куни Колумбия округи Федерал суди судьяси Таня Чаткан Трампнинг президентлик сайловларида мағлубиятга учраганига қарамай, 2021 йил январида ҳокимиятни сақлаб қолишга урингани бўйича суд жараёни 2024 йил 4 мартда бошланишини маълум қилган.
Трамп эса бу қарор устидан шикоят қилишини билдирган.
“Бугун партизан, Трампдан нафратланган судья, худди бузуқ ҳукуматимиз хоҳлаганидек, менга фақат икки ой узайтириш берди. Мен шикоят қиламан!" деб ёзган собиқ президент.
Маълумот учун, жорий йилнинг 1 август куни АҚШ махсус прокурори Жек Смит Трампга қарши тўртта айблов эълон қилган. У мағлубиятига қарамай, ноқонуний равишда ҳокимиятда қолишга уринишда айбланмоқда. Сиёсатчига қарши очилган мазкур жимоий иш бўйича максимал жазо 20 йиллик қамоқдир.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача собиқ президент Дональд Трампга қарши тўртта жиноий иш очилган. Булар махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаш, молиявий ҳисоботларини сохталаштириш, 2020 йилги сайловларда мағлуб бўлганига қарамай, ҳокимиятда қолишга ва сайловлардаги мағлубиятини бекор қилишга уриниш ҳисобланади. Аввалроқ Трамп Жоржия штатидаги Фултон округи қамоқхонасига бориб, у ерда 2020 йилги сайловга аралашиш иши бўйича расмий равишда ҳибсга олинганди. Аммо у 200 минг доллар гаров эвазига озод қилинган.
LiveБарчаси