Трампни 136 йиллик қамоқ жазоси кутмоқда – ОАВ

Олам

image

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп “Trump Organization” ташкилотининг биринчи даражали молиявий ҳисоботларини сохталаштиришда 34 та айблов бўйича 136 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бу ҳақда “Fox News” телеканали маълум қилди.

“Шу билан бирга, агар Оқ уйнинг собиқ раҳбари айбловларнинг бир қисми ёки барчаси бўйича айбдор деб топилса, ҳақиқий муддат анча паст бўлиши мумкин”, дейилади телеканал хабарида.

Маълумотларга кўра, молиявий ҳисоботларни қалбакилаштириш Нью-Йоркда қонунбузарлик ҳисобланади, аммо жиноятчи буни бошқа жиноят содир этиш ёки уни яширишга ёрдам бериш учун қилган бўлса, бу максимал тўрт йиллик қамоқ жазоси бўлиши мумкин. Шунда 34 та айблов 4 йилдан ҳисобланганда у 136 йиллик қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

Нью-Йорк округи прокурори Элвин Брэгга кўра, сайловда номзодни ноқонуний йўллар билан илгари суриш жиноий фитна ҳам бўлиши мумкин.

"Жами 130 000 долларлик дастлабки махфий тўловни яшириш учун Нью-Йоркдаги молиявий ҳисоботларга 34 та нотўғри маълумотлар киритилган", дейди Брэгг.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 апрель куни АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп расман ҳибсга олинганди ва қўйиб юборилганди.

Шунингдек, собиқ порно актриса Сторми Дэниелс АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан алоқада бўлгани, Трамп 2016 йилги президентлик сайлови арафасида буни яшириш учун актрисага "Trump Organization"нинг молиявий ҳужжатларини қалбакилаштириш орқали пул тўлагани айтилганди. Кеча, 4 апрель куни Нью-Йоркдаги суд жараёнида эса прокурор яна бир аёл, “Playboy” журнали модели Карен Макдугал ҳам Трамп билан яқин муносабатда бўлганини даъво қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп қамоқ жазоси собиқ президент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг