Тожикистон Президенти Соғлиқни сақлаш вазирини ишдан бўшатди

Олам

image
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон телефон орқали эпидемиологик вазиятни муҳокама қилишди north_east

Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон телефон орқали эпидемиологик вазиятни муҳокама қилишди

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонов мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Насим Олимзодани ишдан бўшатди. Президент қарорида айтилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошлиғи “бошқа ишга ўтганлиги сабабли“ эгаллаб турган лавозимидан олинган.

Унинг ўрнига, 54 ёшли Жамолиддин Абдуллозода, “Истиқлол“ тиббий маркази директори ва Тожикистон давлат тиббиёт университети умумий жарроҳлик кафедраси профессори Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.

Олимзода 2017 йил январь ойидан Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида раҳбарлик қилиб келаётган эди. У илгари вазирнинг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Маълумот учун, коронавирус аниқланганидан кейин беш кун ичида мамлакатда 293 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Касалланганларнинг беш нафари вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда илк коронавирус билан боғлиқ ҳолат жорий йилнинг 30 апрель куни қайд этилди. Шундан сўнг, ҳукумат талабаларни муддатдан олдин таътилга чиқарди. Шунингдек, мамлакат Президенти коронавирусга қарши курашиш учун ўз маошидан воз кечди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Тожикистонда

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг