Тожикистон ҳукумати футболчиларини тақдирлашда давом этмоқда

Спорт

image

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Ёшлар ишлари ва спорт қўмитаси кеча, 14 февраль куни ўтган йил якунларини сарҳисоб қилиб, спорт соҳасида турли номинациялар бўйича лауреатларнинг номини эълон қилди.

Малайзияда бўлиб ўтган “Мердека кубоги” халқаро турнирида ғолиб чиққан Тожикистон миллий футбол терма жамоаси “2023 йилнинг энг яхши жамоаси” совринини қўлга киритди. Шунингдек, Тожикистон терма жамоаси хорватиялик мутахассис Петр Сегрт бошчилигида 2023 йилда Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида муваффақиятли иштирок этиб, чорак финал босқичига қадар етиб борди ва терма жамоа мамлакат спорти тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.

Бундан ташқари, Тожикистон футбол федерацияси 2023 йилда мамлакатнинг энг яхши спорт федерацияси деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоа устози Петр Сегрт Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этгани учун “Тожикистоннинг олий тоифали футбол мураббийи” унвонига сазовор бўлгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Петр Сегрт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made