Тожикистон термаси устози тақдирланди
Спорт
−
07 Февраль
11047Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи, хорватиялик мутахассис Петр Сегрт мамлакат терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган 2023 йилги Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этгани учун, “Тожикистоннинг олий тоифали футбол мураббийи” унвонига сазовор бўлди. Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, унвон мураббийга Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги ёшлар ва спорт ишлари қўмитаси раиси Зулфиқор Гулаҳмадзоданинг буйруғи билан берилган.
Қайд этиш жоиз, ўз тарихида биринчи марта Осиё кубогида иштирок этган Тожикистон терма жамоаси мусобақанинг чорак финалига қадар етиб борди. Петр Сегрт шогирдлари гуруҳ босқичида Хитой билан дуранг ўйнади (0:0), Қатарга ютқазди (0:1), Ливанни мағлуб этди (2:1). Мусобақанинг 1/8 финалида БАА термасини пенальтилар цериясида доғда қолдирди, чорак финал босқичида эса Иордания терма жамоасига (0:1) мағлуб бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь