Тошкентнинг яна бир туманида иссиқ сув таъминоти узилди

Жамият

−

image

Бугун, 17 август куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти ўчирилди. Бу ҳақда пойтахт иссиқлик таъминоти оператори Veolia Energy Tashkent ўзининг Telegram`даги расмий каналида хабар берди.

Хабарда билдирилишича, тумандаги баъзи ҳудудларда иссиқ сув таъмоноти тармоқнинг зулфинларидаги авариявий таъмирлаш ишлари туфайли фақат бир кун – бугун ўчирилади. Унга кўра, иссиқ сув етказиб бериш қуйидаги манзилларда вақтинча тўхтатилди:
•  С-2, С-4, С-5, С-6 мавзелари;
•  “Ниёзбек йўли”, “Осиё”, “Арифов”, “Амир Темур” кўчалари (қисман).

Маълумот учун, таъмирлаш ишлари тугалланиши биланоқ иссиқ сув етказиб бериш қайта тикланади (бугун соат тахминан 23:00 гача).

Эслатиб ўтамиз, кеча 2-ИМ қозонхонасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Мирзо Улуғбек туманининг баъзи ҳудудларида иссиқ сув таъминоти 5 кунга ўчирилиши ҳақида хабар берилган эди. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг