Тошкентда баъзи кўчалар иссиқ сувдан 5 кунга узилади
Жамият
−
16 Август 2023
553321-26 август кунлари 2-ИМ қозонхонасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Мирзо Улуғбек туманида иссиқ сув таъминоти ўчирилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компанияси ўзининг Telegram’даги расмий саҳифасида маълум қилди.
Компанияга кўра, иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида зулфинларни алмаштириш, электр таъминоти тизимини текшириш ва созлаш, жиҳозларни демонтаж қилиш ва ўрнатиш ишлари олиб борилиши туфайли туманнинг баъзи кўчалари 5 кун муддатга иссиқ сув тизимидан узиб қўйилади ва 26 август, куннинг биринчи ярмида қайта уланади.
Хабарга кўра, туманинг қуйидаги кўчаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
• Қорасув 1, 2, 3, 4, 6, 2 мавзелари;
• Бўз ва Феруза даҳалари;
• “Дўрмон йўли”, “Мингбулоқ”, “Т. Малик”, “Сўфизода”, “Мирзо Улуғбек”, “Шўртепа” кўчалари.
Эслатиб ўтамиз, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати бугун, 16 август куни Тошкент шаҳрининг икки туманида жойлашган айрим ҳудудлар электр энергиясидан узиб қўйилиши ҳақида хабар берган эди.
LiveБарчаси