Тошкентнинг тўрт томонига сунъий кўллар қурилади 

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг 4 та қисмида сунъий кўл ва ҳавзалар қурилади. Бу ҳақда кеча, Президент раислигида 16 декабрь куни бўлиб ўтган Тошкент шаҳри мутасаддилари ва фаоллари иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди.

Қайд этилишича, дунёнинг йирик шаҳарлари каби Тошкентда ҳам экология масаласининг долзарблиги ортмоқда.

“Oxford economics” нашрининг “Глобал шаҳарлар индекси” рейтингида Тошкент шаҳри дунёдаги 1 мингта шаҳар орасида 471-ўринни эгаллаган.

Мутасаддиларга ушбу рейтингда пойтахтни экологияси барқарор 300 та шаҳар қаторига олиб чиқиш бўйича тинимсиз шуғулланиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Бунинг учун уч ойда пойтахтнинг 4 та қисмида сунъий кўл ва ҳавзалар қуриш лойиҳаларини тайёрлаб, ишларни бошлаш топширилди. 1 июнгача ҳар бир туманда 5 километрли 3 тадан сояли сайр кўчалари фойдаланишга топширилади. Ҳар 10 та маҳалла учун 1 тадан яшил боғ барпо қилиш бўйича алоҳида дастур бошланади.

2026 йилда шаҳарда 18,5 километр канал қирғоқлари мустаҳкамланади. Бу жойларда ҳам яшил ҳудудлар ва сайилгоҳлар ташкил қилишни ҳозирдан ўйлаш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, Бектемир, Сергели ва Янгиҳаётдан ўтган Чирчиқ дарёсининг 16 километр қисмини мустаҳкамлаш ҳисобига қўшимча 800 гектар очилади. Бу ерларда ҳам 200 гектарда “яшил белбоғ”, 250 гектарда ички йўллар, сайилгоҳлар, пиёда ва велойўлаклар қурилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ягона йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази яратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент кўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг