Тошкентдаги яна бир кўча ёпилди

Жамият

image

Қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 3 июль кунидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳ кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари сабабли ТХАЙ-Оҳангарон шоҳ кўчалари айланма ҳаракатидан-Оҳангарон шоҳ кўчаси бўйлаб Шарқ ЙПХ масканигача бўлган қисми ёпилади.

Ушбу йўлларда ҳаракат чекланиши 3 июль кунидан 10 июль кунига қадар давом этади.

“Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиб, Хусайн Бойқаро, Паркент йўли, Хонободтепа, Шохимардон кўчаларидан ҳаракатланишлари тавсия этилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, қурилиш ва таъмирлаш ишлари сабабли 2 июль куни соат 12:00 дан 5 июль куни соат 8:00 га қадар Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Содиқ Азимов кўчаси ва “Ўзбекистон овози” кўчалари кесишмаси вақтинча ёпилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Яшнобод ТХАЙ-Оҳангарон кўча ёпилди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг