Тошкентдаги хусусий мактабда икки ўқитувчи ўқувчини калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
04 Октябрь
15163Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Тarget хусусий мактабида ўқувчи устозлари томонидан калтаклангани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, мазкур хусусий мактабнинг 2008 йилда туғилган 9-синф ўқувчиси Ғ.Ж.га мактаб ўқитувчилари A.Ф. ва Н.M. томонидан жисмоний куч ишлатилган. Тайинланган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ғ.Ж.га енгил тан жароҳати етказилгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан A.Ф. ва Н.M. ларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний чора кўриш учун мазкур иш материаллари Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги мактабда ўқитувчи биринчи иш кунидан 6-синф ўқувчисини аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Ўшанда ўқитувчи Р.О. ўқувчи Э.Г.ни қулоғидан чўзган, ўтирган жойидан тортиб олиб чиққан ва ўқувчининг юзига тарсаки туширган. Видеода ўқитувчи болани куракда турмайдиган гаплар билан ҳақорат қилиб, доскага қисиб, бўйнидан бўғиб, бир неча марта ургани акс этган. Бундан хабар топган ўқувчининг ота-онаси ўқитувчининг бу хатти-ҳаракати юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Россия Федерацияси Ўзбекистондан мазкур ҳолатга изоҳ беришини сўради. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Нью-Йоркда россиялик мавқедоши Сергей Лавров билан учрашувида бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик муҳимлиги таъкидланди.
LiveБарчаси