Тошкентда вояга етмаган қиз ўзини 9-қаватдан ташламоқчи бўлди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида вояга етмаган қиз ўзини кўп қаватли уйнинг 9-қават қисмидан ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, қиз уйнинг томи орқали устунга туриб, ўзини пастга ташламоқчи бўлган. Ҳолатга гувоҳ бўлган фуқароларнинг бири ҳолат ҳақида ички ишлар органлари қутқарув хизматининг навбатчилик қисмига хабар берган. Шундан сўнг, ушбу ҳолат ҳақида яқин орадаги маҳалла профилактика инспекторига етказилган.  

Инспекторнинг сўзларига кўра, у қизни олдига яқинлашганда қиз жуда агрессив ҳолатда бўлган. Ходим у билан 30 дақиқа профилактик суҳбат олиб борган. Вояга етмаган қиз ўзини ташламоқчи бўлганда, ходим уни ушлаб қолган. Қиз бу вазиятда ходимга қаттиқ қаршилик кўрсатган, аммо ходим уни сафдошининг камари билан тутиб қолган ва қизни ФВВ ходимларига топширган. 

Хавф ортда қолгач, шифокорлар вояга етмаган фуқарони тиббий кўрикдан ўтказган ҳамда мутахассислар у билан суҳбат олиб борган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда фуқаро ўзини 9-қаватдаги деразадан пастга ташлаган ва кириш йўлагининг том қисмига урилиб, ерга тушганди. Унинг ҳаёти сақлаб қолинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вояга етмаган қиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг