Тошкентда уйида наша етиштирган шахслар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги яшаш хонадонида гиёҳвандлик воситаси етиштириб келаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари давомида олинган тезкор маълумот асосида Миробод тумани Ички ишлар органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан холислар иштирокида тумандаги хонадонлардан бири кўздан кечирилганда, гиёҳвандлик воситалари етиштирилаётгани аниқланган.

Олинган далилий ашёлар 12 тупни ташкил этиб, уларнинг бўйи 60 сантиметрдан 170 сантиметргача. Хонадонда, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларининг қуритилгани, истеъмол учун тайёрлаб қўйилгани ҳам топилган. Барча гиёҳвандлик воситалари холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.

Шунингдек, шу ҳудудда яна бир ҳолат аниқланган. Хонадон холислар билан кўздан кечирилганда, уй эгаси гиёҳвандлик воситаларини етиштираётгани аниқланган. Тезкор вакилларни кўрган шахс далилий ашёни сувга оқизиб юбормоқчи бўлган. Аммо холислар иштирокида бу хонадондаги гиёҳвандлик воситалари ҳам расмийлаштириб олинган ва экспертизага топширилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида томорқасида 55 минг тупдан ортиқ кўкнори ва 40 тупдан ортиқ наша ўсимликларини парвариш қилаётган эркак қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Миробод гиёҳвандлик воситаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг