Ана холос! Фарғонада томорқасида 55 минг туп кўкнори эккан эркак ушланди (видео)
3-саҳифа
−
01 Май 15153 1 дақиқа
Фарғона вилоятида томорқасида 55 минг тупдан ортиқ кўкнори ва 40 тупдан ортиқ наша ўсимликларини парвариш қилаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 апрель куни вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан Данғара туманида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор тадбири ўтказилган. Тадбир доирасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда шу туманда яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилган ва унинг томорқасида 55 минг тупдан ортиқ кўкнори ҳамда 40 тупдан ортиқ наша ўсимликларини парвариш қилаётгани аниқланган. Шунингдек, унинг молхонасида яна 600 граммдан ортиқ қуритилган наша гиёҳванд моддаси сақлаётгани ҳам маълум бўлган.
“Яшаш уйимда, шу томорқамда наша ва кўп миқдордаги кўкнори ўсимликларини ўстириб келаётганимни аниқлашди. Мен қилган ишимдан пушаймонман. Президентимдан, халқимдан кечирим сўрайман”, дейди фуқаро.
Билдирилишича, аниқланган ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида 51 ёшли Д.С.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда ҳовлисининг 2 метр квадрат майдонида 45 туп каннабисни парваришлаб келаётгани аниқланганди.
Live
Барчаси