Жиззахда уйида 45 туп каннабис ўстирган эркак ушланди
3-саҳифа
−
22 Апрель 3886 1 дақиқа
Жиззах вилоятида ҳовлисининг 2 метр квадрат майдонида 45 туп каннабис эккан эркак қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах шаҳри “Ҳамид Олимжон” МФЙда яшовчи 1974 йилда туғилган Д.С. ушланиб, шахсий тинтув қилинган. Текширув давомида унинг ёнидан 2 грамм “гашиш” ҳужжатлаштириб олинган.
Шунингдек, 51 ёшли Д.С.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари ҳам кўздан кечирилганда ҳовлисининг 2 метр квадрат майдонида 45 туп каннабисни парваришлаб келаётгани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг кўламли профилактика тадбирлари давомида Самарқанд вилояти Нарпай тумани Ички ишлар бўлими Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан уйида 51 туп гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётган шахс аниқланганди.
Live
Барчаси