Тошкентда ўсмир акасининг машинасида ўқувчини уриб юборди (видео)
3-саҳифа
−
02 Сентябрь 2025 11766 1 дақиқа
Бугун, 2 сентябрь куни Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит акасига тегишли Malibu'да 11-синф ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳодиса соат 09:30 ларда Қуйи Чирчиқ тумани “Сергели” маҳалласи ички йўлида содир бўлган. 2007 йилда туғилган шахс (мактаб ўқувчиси эмас, ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ) акасига тегишли Malibu русумли транспорт воситасини бошқариб, жойидан қўзғалиш вақтида 2008 йилда туғилган 11-синф ўқувчисини уриб юборган.
Билдирилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда тан жароҳати олмаган. Ҳозирда автоулов жарима майдонига жойлаштирилиб, ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида Nexia ва Lacetti ўртасидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti ҳайдовчиси вафот этган эди. ЙТҲга сабаб бўлган 2006 йилда туғилган шахснинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025