Тошкентда ўқувчисини тартибга чақирган ўқитувчи дўппосланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчиси ўқувчисининг яқинлари томонидан калтакланиб, шифохонага тушиб қолди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги QALAMPIR.UZ га маълум қилди. 

Келтирилишича, жорий йилнинг 8 июнь куни информатика фани ўқитувчиси С.Б. соат 16:00 лар атрофида мактаб олдидаги дўкондан сув олиб, уйига қайтаётган пайтида шу мактабнинг 9-синфида таълим олувчи ўқувчилар уни беҳаё сўзлар билан ҳақоратлай бошлаган. Ўқитувчи уларнинг олдига бориб, ҳақоратлаган ўқувчини тартибга чақириш мақсадида уни мактабга олиб кирган ва у ерда ўқувчининг бўйин қисми орқа томонидан ушлаб, тинчлантирмоқчи бўлган. 

Шундан сўнг, ўқувчи уйига бориб, шу мактабнинг 10-синфида ўқувчи акасини чақириб келган. Улар биргаликда ўқитувчини калтаклаб, юз қисмига жароҳат етказган. Кейинроқ уларнинг ота-онаси ҳам воқеадан хабар топиб, мактабга келган ҳамда ўқитувчини ҳақоратлаб, мактаб мулки бўлган эшик ва деразаларни синдирган. 

Жароҳатланган ўқитувчи ҳамкасблари томонидан тез ёрдам чақиртирилиб, шаҳардаги 16-сонли шифохонага олиб кетилган. 

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳам бунга муносабат билдириб, ҳолатни шахсан ўзи назоратга олгани ва айбдорлар қилмишига яраша жазо олишини маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ўқитувчи ўқувчи қизнинг онаси томонидан калтакланганди. Шунингдек, яна бир ҳолатда Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган 213-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси ўқувчининг акалари томонидан калтаклангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент калтакланган ўқитувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг