Тошкентда тарбиячи ногирон болани калтаклади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги боғчалардан бирида болани боғча опаси калтаклагани тасвирланган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат Олмалиқ шаҳар 19-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган махсус давлат мактабгача таълим муассасасида 2024 йилнинг 22 ноябрь куни тарбиячи Қ.Д. томонидан тарбияланувчи Олмалиқ шаҳар “Ҳ.Олимжон” МФЙда яшовчи 2020 йилда туғилган С.A.га нисбатан содир этилган. 

“Вазият Олмалиқ шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан тўлиқ назоратга олиниб, тарбиячининг хатти-ҳаракатларини баҳолаб, қонуний чора кўриши юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБга мурожаат қилинди. Айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Шунингдек, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўбаси томонидан боланинг соғлиғи ўрганилаётганлиги ҳам таъкидланган.

Маълум қилинишича, ҳозирда вояга етмаган С.A. чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишга йўналтирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ўғил болага қизлар кийимини кийдириб, унинг лаб ва юзларини бўяган тарбиячи ишдан бўшатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тарбиячи калтаклади боғча опа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг