Боғчада ўғил болага қизлар кийимини кийдирган тарбиячи ишдан олинди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида ўғил болага қизлар кийимини кийдириб, унинг лаб ва юзларини бўяган тарбиячи ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Қайд этилишича, Болалар омбудсманига Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи И.К. исмли эркак томонидан мурожаат қилинган. Мурожаатда эркак вояга етмаган 8 ёшли ўғли Я.К. Тошкент шаҳридаги Миробод тумани мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси экани, 2022 йилда тарбиячи ўғлига қизлар кийимини кийдириб, лаб ва юзларини бўяб, аёллар рақсини ижро эттирганини билдирган. Бу билан у ўғлининг шаъни ва қадр-қимматини камситилгани, бундай саҳна кўринишлари ҳақида уни ота сифатида огоҳлантирмай, рухсатини олинмагани, воқеадан Telegram орқали унга келган фото ва видео тасвирлардан хабар топганини билдириб, боласининг бузилган ҳуқуқлари тикланишида ёрдам сўраган.

Билдирилишича, Болалар омбудсмани сўрови асосида мазкур ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўрганилган. Унга кўра, Я.К. қатнашган тадбирда саҳна кўринишини ташкиллаштирган тарбиячи Х.Қ. экани ва болага оид бу саҳна хусусиятлари юзасидан отадан рухсат олмагани аниқланиб, тарбиячига нисбатан Меҳнат Кодексининг 157-моддаси (Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш) билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Марҳамат туманида болаларни назоратсиз қолдирган боғча опа ишдан олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Боғча тарбиячи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг