Андижонда болаларни назоратсиз қолдирган боғча опа ишдан олинди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги мактабгача таълим муассасасида боғча тарбияланувчисининг калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 16 август куни Марҳамат туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячи болаларни қисқа муддатга назоратсиз қолдирган вақтида юз берган. 2023 йилда туғилган Р.Г. исмли қиз болани бошқа тарбияланувчи бола ўзаро тортишувда тишлаб олган.

Мазкур ҳолатда болалар парваришига етарлича эътибор бермай, уларни назорат қилмаганлиги сабабли боғча тарбиячиси Т.Ш. лавозимидан озод этилган.

Ҳозирда 1 ёшли Р.Г. нинг аҳволи ижобий бўлиб, соғлиғи учун ҳеч бир хавф мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда 2 ёшли боғча тарбияланувчиси овқат тиқилиб қолиб, вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

боғча Андижон Марҳамат тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made