Боланинг оғзига латта тиқиб қийнаган тарбиячига жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячи боланинг оғзига латта тиқиб қийнагани ҳақида хабар берилган. Тарбиячига нисбатан ушбу ҳаракатлари учун жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Учтепа туманидаги нодавлат таълим муассасаларининг бирида тарбиячи бўлиб ишловчи 1990 йилда туғилган А.Г. мунтазам равишда тарбияланувчиларга нисбатан куч ишлатиб, қийнаб келгани аниқланган. Ҳозирда айрим тарбияланувчиларнинг олган тан жароҳатлари юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Нодавлат таълим муассаса фаолияти бўйича тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу ҳолат назоратга олингани, ҳуқуқ тартибот органлари масъуллари таркибида Ишчи гуруҳ тузилгани ҳақида хабар берган эди.

Бундан олдинроқ шу каби ҳолат Самарқанд вилоятида содир бўлган эди. Вилоятнинг Ургут туманидаги “Кўзмунчоқ” хусусий боғчасида ёш болани калтаклаган тарбиячи ишдан олинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг