Тошкентда талаба Бўрижар каналида чўкиб, вафот этди
3-саҳифа
−
20 Июнь
10192Кеча, 19 июнь куни Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи каналдан 20 ёшли йигитнинг ўлиги топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Билдирилишича, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 3-босқич талабаси, 2004 йилда туғилган М.И. исмли шахс Яккасарой тумани, Юнус Ражабий кўчаси бўйлаб оқиб ўтувчи Бўрижар каналига тахминан 12:10 ларда курсдошлари Ф.Ғ ва Н.С. лар билан чўмилишга борган. Сув оқимининг тез ва совуқлиги сабабли йигит сузиб чиқолмасдан чўкиб, оқиб кетган.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчи ғаввослар гуруҳи томонидан олиб борилган тезкор-қидирув натижасида М.И. Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчасида жойлашган “Тошкент Гидроэлектрстанциялари”, “Бўрижар” 4-ГЕС ҳудудидан топилган ва вафот этган ҳолатда олиб чиқилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Бош прокуратура матбуот котиби.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси