Тошкентда спортчи эркак нега аёли ва ўғлини ургани очиқланди
3-саҳифа
−
29 Март 2023
24500Аввалроқ, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида спортчи эркак ўз хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳодиса юзасидан янги тафсилотлар очиқланди.
Мазкур оила яшаган маҳалла раисининг сўзларига кўра, улар бу маҳаллага 3 йил аввал кўчиб келган. Ушбу вақт ичида оилада кўп маротаба жанжаллар келиб чиққан. 5-6 марта ҳимоя ордери ҳам берилган. Бироқ аёл ҳар гал аризасини қайтариб олган.
Маҳалла раисига кўра, аслида эр-хотин бир-бирини яхши кўради, можаролар асосан рашк сабаб юзага келади. Маҳалла раиси боланинг аёвсиз калтакланганига ҳайрон қолганини айтган. Чунки эркак аслида меҳрибон ота бўлиб, фарзандларини жуда яхши кўрган. Илгари у бундай ҳаракат қилмаган.
Сўнгги жанжал содир бўлган куни аёл 3 ёшли қизини олиб, онасининг уйига кетиб қолган. Аёлнинг маҳалла раисига маълум қилишича, эркак ўғлини машғулотлар вақтида яхши машқ қилмагани сабабли урган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 110-моддаси (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.
LiveБарчаси