Тошкент вилоятида Cobalt Чирчиқ дарёсига тушиб кетди (видео)
−
17:02 450 1 minute
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида Чирчиқ дарёсига тушиб кетган Cobalt русумли автомобиль қутқарувчилар томонидан сувдан олиб чиқилди. Автомобилда бўлган ҳайдовчи эса мустақил равишда қутулиб қолган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 14:50 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Юқори Чирчиқ туманидаги “Саксон ота” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсига Cobalt русумли автомобиль тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, вилоят ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобилни дарёдан олиб чиққан.
Вазирликнинг маълум қилишича, автомобилда ёлғиз бўлган ҳайдовчи транспорт воситаси сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан ташқарига чиқиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Янгихаёт туманида каналга тушиб кетган эркак сув оқимида тахминан 300 метр масофага оқиб кетганидан сўнг қутқариб қолингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All