Тошкентдаги ошхонада ёнғин содир бўлди
Crime
−
14:47 176 1 minute
Бугун, 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги овқатланиш маскани ошхонасида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин ҳақидаги хабар соат 08:01 да ФВББга келиб тушган. Шундан сўнг, қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 08:14 да қуршаб олиниб, 08:18 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида овқатланиш масканининг том қисми ёниб зарарланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All