Тошкентда эркак аёли ва фарзандини аёвсиз калтаклади

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида эркак аёли ва вояга етмаган фарзандини аёвсиз калтаклади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 март куни тахминан соат 17:00 ларда 1990 йилда туғилган Т.Х. тортишув сабабли турмуш ўртоғи 1995 йилда туғилган Т.Д.ни уриб тан жароҳати етказган. Шундан сўнг 25 март куни 2016 йилда туғилган фарзанди Т.Х.ни ҳам аёвсиз калтаклаган.

Аёл фарзанди ҳамда ўзининг танасидаги жароҳатларни фото ва видеога олиб, бу ишни турмуш ўртоғи қилганини айтган. Видео ижтимоий тармоқларга сиздирилган. Тарқалган хабарларда ота спортчи экани айтилмоқда. Бироқ ИИББ бу ҳақда маълумот бермаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани Ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан енгил жароҳат етказиш) ва 110-моддаси (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

“Гумон қилинувчи Т.Х. процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг