Тошкентда психофаол дори тарқатаётган “закладчик”лар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида психофаол дориларини яшириб тарқатаётган 21 ёшли “закладчик”лар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Тошкентда бир йилда қанча наркотик ва психотроп моддалар ушлангани очиқланди north_east

Тошкентда бир йилда қанча наркотик ва психотроп моддалар ушлангани очиқланди

Қайд этилишича, “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбири доирасида Қибрай тумани “Аҳиллик” маҳалласи ҳудудида Тошкент вилояти ИИББ 1-минтақавий ҳудуд патруль-пост хизмати ходимлари хизмат вақтида шубҳали ҳаракат қилган 22 ёшлар атрофидаги икки нафар шахсларни кузатган. Кузатув давомида ходимлардан қочишга уринган 2003 йилда туғилган М.А. ва Ж.М.лар ушланиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада уларнинг ёнидан 520 дона қадоқланган ҳолатдаги кучли таъсир қилувчи психофаол дори воситалари борлиги аниқланиб, ИИБ тезкор ходими иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилган. Аниқланишича, ушбу шахслар мазкур воситаларни ҳудуднинг хуфиёна жойларида “закладка” кўринишида яшириш мақсадида олиб келган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон ва Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида қарийб 14 минг дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент дори психофаол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг